феврал 19, 2021 14:35 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи АҚШнинг бир ёқлама сиёсатлари қаршисида муносиб позиция тутиши керак
    Европа Иттифоқи АҚШнинг бир ёқлама сиёсатлари қаршисида муносиб позиция тутиши керак

Эрон президенти Европа кенгашининг умумий сиёсий йўналишларини белгиллашда ўйнайдиган ролининг аҳамиятига тўхталиб, Европа Иттифоқи глобал майдонларида асосий иштирокчи сифатида АҚШнинг бир томнлама сиёсатарига қарши курашда тегишли рол ўйнашиши керак деб айтди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний   Европа кенгаши президенти Шарл Мишел билан телефон орқали суҳбатида, Биргаликдаги ҳаракта режасини кўп томонлама дипломатия учун муҳим  ютуқ эканлигини   таъкидлаб,  ушбу буюк юутқни осонликча  қўлдан бой берилишга рухсат бермаслик зарурлигига тўхталиб,   Европа Ититфоқининг ташқи сиёсати бўйича раҳбари  ядровий келишувининг координатои сифатида қадамларни  лойҳалаштириш  рол ўйнаши мумкин деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  телефон орқали суҳбатида,  минтақада ва дунёда иккита муҳим муаммо сифатида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш зарурлигини таъкилаб,  сўнгги пайтларда Халқаро  арсалардаги ўзаришлар ва мамлакталар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун янги шарт-шароитлар яратилганини ҳисобга олиб, биз Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносбатлар даражасининг асл ҳолатга қайтаришга ҳаракта  қилишимиз зарур деб  қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида  эронлик буюк генерал Қосим Сулаймоний шаҳид бўлганидан кейин минтақада, ИШИД террорчи гуруҳини қайта тикланаётганидан хавотир билдириб, минтақада хорижий кучларнинг иштирокини зиддиятларни кучайиб боришига тўхатилиб,  минтақа мамлакталари томонидан тинчлик, барқарорлик  ва осойишталикни таъминланиши зарурлигини таъкидлади.

Европа кенгаши президенти Шарл Мишель ҳам телефон орқали ушбу суҳбатда  АҚШнинг ядровий келишувидан бир томонлама чиқиб кетишидан кейин Европанинг ушбу келишувини ҳимоя қилишдаги позициясига ишора қилиб,  Биргаликдаги ҳаракта келишувини Халқаро бир шартнома сифатида сақлаб қолиши ва барча томонларни уни тўлиқ бажариши зарурлигини эълон қилди.

Шарл Мишель шунингдек  Халқаро арсаларда яратилган янги шароитлар ва АҚШдаги ҳукумат ўзгарганини ҳисобга олган ҳолда, биз барча  томонларни Биргаликдаги ҳаракат режасига тўлиқ риоя қилишларини бажаришлари ва уни сақлаши учун имконият яратишимиз лоизм ва Европа Иттиофи бу заминда  рол ўйнашга тайёр деб эслатиб ўтди.

Европа кенгаши раиси  АҚШнинг иқтисодий санкциялари туфайли Эрон учун юзага келган муаммоларга ҳам ишора қилиб,  Эрон Биргаликдаги ҳаракат режанинг иқтисодий имтиёзларидан баҳраманд бўлиши табиий бир ҳолдир деб  қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ