феврал 22, 2021 11:52 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг ноқонуний ҳаракатларига қарши курашнинг ягона йўли давлатларнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидир
    АҚШнинг ноқонуний ҳаракатларига қарши курашнинг ягона йўли давлатларнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидир

Эрон президенти туркиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида АҚШнинг бирёқлама сиёсатлари ва ҳатти -ҳаракатларига қарши курашнинг ягона йўлини мамлакатларнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги эканлигини айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон орқали суҳбатида, АҚШ санкцияларига қарши Туркияни қўллаб қувватлашишини таъкидлаб,  АҚШнинг бирёқлама ва ноқоунний  ҳатти ҳаракатларига қарши курашнинг ягона усули бу санкциялар остида бўлган давлатлар билан бирлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришдир де изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний бу суҳбатида  Эрон ва Туркия ўртасидаги алоқаларни минтақадаги иккита муҳим ва нуфузли давлат сифатида яхши ва  ривожланаётганини айтдиб, умумий таҳдидларга қарши курашиш ҳамда минтақадаги муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорликни кенгайтириш ва Теҳрон-Анқара алоқаларини кучайтрииш зарурлигини эслатиб ўтди.

Эрон ислом республикаси президенти  АҚШнинг олдинги ҳукуматини ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига ишора қилар экан,  АҚШ санкцияларини бекор қилиш Эроннинг қонуний ва оқилона талабидир ва биз санкцияларни бекор қилинганида ўз мажбуриятимизни бажаришга қайтамиз деб қўшимча қилди.

Руҳоний Эрон стратегияси эса ҳаракат қаршисида ҳаракат бўлади деб маълум қилди.

Эрон президенти шунингдек Эрон, Россия ва Туркия ва Озарбойжон республикаси ва Арманистон иштирокида минтақадаги ҳамкорлик ташаббусини мамнуният билан қилиб, ушбу режа барча томонлама учун  катта фойда келтириши мумкин ва Эрон минтақадаги давлатлар билан ихтисослашган соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр дея аниқлик киритди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам телефон орқали ушбу суҳбат давомида  Эрон ва Туркия ўртасидаги савдо алоқаларини айниқса минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун имтиёзли савдо имкониятларидан фойдаланиши ва самарали ҳамкорликлар ва  мулоқотлар орқали  кенгайтириш зарурлигинии таъкидлади.

 

Ёрлиқ