феврал 22, 2021 16:24 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ўтган бир сутка иичида яна 89 киши коронавирус қурбони бўлди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 263  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 741 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 582 минг 275  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 89  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 59  минг 572  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 351  минг  390 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Ёрлиқ