феврал 23, 2021 12:14 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эроннинг ядро масаласида оқилона позициясидан воз кечмайдигани ва мамлакат манфатлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда бойитиш даражасини 60% га ҳам етказиши мумкинлигини истисно қилмадилар.

Кеча Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг раиси ва халқ томонидан сайланган аъзолари билан учрашганида Эроннинг Биргаликдаги ҳаракат режасидаги ўз мажбуриятларини камайтириши қаршисида АҚШ ва Европа тройкасининг позицияларини золимона, зўравонликка асосланган, нотўғри ва адолатсиз эканлигини таъкидлаб, Ислом жумҳурияти биринчи кундан бошлаб узоқ вақтлар давомида  ўз мажбуриятларига амал қилди,  аммо ушбу 4 мамлакат аксича ўз мажбуриятларига амал қилишмади, бинобарин улар жавоб беришлари  ва танбеҳларга дуч бўлишлари керак деб айтдилар.

Ул ҳазрат ушбу учрашувда   АҚШ давлати Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиққанида бошқалар ҳам унга қўшилишди . Бундай ҳолатларда Қуръон дастурлари ўз мажбуриятндан воз кечишни тавсия қилган. Аммо бугунги муҳтарам давлатимиз  яна мажбуриятларидан воз кечмади  ва аста -секин мажбуриятларининг бир қисмини камайтира бошлади. Албатта бошқа томонлар -4 мамлакат ўз вазифалари ва мажбуриятларига амал қилганида яна аввалги ҳолатга қайтишнинг имкони бор деб изоҳладиар.

Инқилоб раҳбари шунингдек  айни пайтда масхарабоз халқаро сионизм  ҳардоим биз Эроннинг ядро қуролга эга бўлишига йўл қўймаймиз деган иддаолар қилмоқда ва ҳолагнки  Эрон ислом жумҳурияти ядро қуролни ишлаб чиқраишни хохласа бу режим ҳам унинг оқсоқоллари ва ундан каттасиям олдини ололмайди деб эълое қилдилар.

Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари   Эроннинг ядро қуролни ясашига тўсқинлик қиладиган ягона нарса ҳар қандай оммавий қирғин қуроллари билан  оддий  одамларни қатл этишни тақиқловчи исломий ақида,фикр ва тамойиллардир деб айтдилар.

Инқилоб раҳбари ўз сўзларида  АҚШнинг атом бомабасидан бир кун ичида  220 минг кишини қурбон бўлгани шунингдек, Ғарбда ишлаб чиқарилган  қирувчи самолётлар ва қуроллар орқали Яманнинг турли минтақалари масжидлари, мактаблар ва бозорларини бомбардимон қилаётгани ва ушбу мазлум халқнинг ер, ҳаво ва денгиздан муҳосарага олинганига тўхталиб,  тинч аҳоли ва бегуноҳ инсонларни қатл қилиши АҚШ ва Ғарбнинг йўлидир ва Эрон ислом жумҳурияти эса бундай жинояткорлик йўлини қабул қилмайди ва шунинг учун  ядро қурол ҳақида ҳатто ўйламйди деб таъкидладилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари  аммо биз мамлакат эҳтиёжларига мос равишда ядровий имкониятларни қўлга киритишга қатъий қарор қилдик ва шунинг учун Эронда бойитиш даражаси ва чегараси фақат  20%  бўлмайди. Мамлакат эҳтиёжларини инобатга олиб ҳаракат қиламиз ва қарор чиқарамиз, масалан  ядровий ютуқлар ва бошқа ишлар учун  бойитишни ҳатто 60 фоизгача оширимизнинг эҳтимоли ҳам бор деб эслатиб ўтдилар.

Ҳазрат Хоманаий қўшимча қилиб айтдиларки,  албатта бир неча йиллик бир шартномага вужудга келди,  агар бошқа томон ўз мажбуриятларига амал қилишса биз ҳам  яна бир неча йил амал қиламиз, аммо Ғарб давлатлари  биз ядро қуроли пайида бўлмаганимизни жуда яхши биладилар деб буюрдилар.

Ядро қуроли масаласи улар учун фақат бир баҳонага айланган, улар бизнинг тақиқланмаган ва оддий қуролларга бўлишимиззга қаам қраши чишмоқда  чунки улар Эронни кучайишини исташмайди деб буюрдилар.

Исломий Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмъо Хоманаий шунингдек, яқин келажакда соғломроқ, тоза ва арзонроқ энергия билан таъминлаш орқали атом электр станцияларини энг муҳим энергия манбаларидан бирига айланиши шунингдек учун мамлакатни бойитишга бўлган эҳтиёжини табиий бир ҳол эканлигига тўхталиб,  Ғарб давлатлари Эрон атом энергиясига муҳтож бўлган пайтда уларга мурожаат қилиши ва уларга қарам бўлишини истайдилар ва улар  бизнинг бундай эҳтиёжимизни  зўравонлик ва мажбурлаш ричаги ва воситаси сифатида бизларга қарши ишлатиш пайидалар деб маълум қилишди.

Инқилоб раҳбари  ўз нутқи давомида,  Эрон ислом республикаси бошқа ҳолатлар каби ядро масаласида ҳам ҳеч қачон чўз позициясидан чекинмайди ва мамлакатнинг бугуги,  ва келажагини манфаати ва эҳтиёжига мос келадиган йўналишда куч қудрат билан ҳаракат қилади ва олдинга қараб фаолиятини давом эттиради деб эълон қилдилар.

Ёрлиқ