феврал 27, 2021 16:25 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттооғи Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллиону 623 мингдан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 975  нафар янги касалланганлар аниқланди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 623 минг 159  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 81  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 59  минг 980  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 386 минг  534 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда ҳозиргача коронавирусга чалинганлар сони 112 миллион нафардан ошган ва улардан 2 миллион 450 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ