феврал 28, 2021 15:14 Asia/Tashkent
  • Эроннинг \
    Эроннинг \"Cov Pars\" вакцинасининг клиник синовлари бошланди

Эроннинг Рози номидаги вакцина ва дори компанияси ишла чиқарувчи компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Cov Pars" номли вакцинанинг клиник синовлари бошланди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Рози номидаги вакцина ва дори компанияси томонидан ишлаб чиқарилган  "Cov Pars" номли вакцина бугун  икки кўнгилларига ўтказилиши билан клиник синовларининг биринчи босқичи бошланди.

Маросимда Эроннинг Рози номидаги вакцина ва дори компанияси  тадқиқотлар ва технология бўйича раиснинг ўринбосари Муҳаммадҳасан Фалоҳ Меҳрободий  вакцинанинг клиник синовларининг биринчи босцичида қатнашишни истайдиган кўнгиллилар сонини 133 киши эканлигини таъкидлаб, биринчи гуруҳда 13 киши, қолганлари эса  30 кишидан иборат 4 гуруҳда қатнашадилар деб изоҳлади.

Cov- pars номли Рози компаниясининг вакцинаси бу аввал ушбу компанияда намойиш қилинган рекомбинат корон инфекциясига қарши биринчи вакцинадир.

Вакцина эса  ЖССТ кўрсатмаларига мувофиқ ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилган.

Вакцинани тайёрлаш эса Эрон ССВ раҳбарлиги ва озиқ -овқат фармацевтика идорасининг экспертлик иши билан амалга оширилган.

 

Ёрлиқ