феврал 28, 2021 17:21 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттооғи Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллиону 631 мингдан ошганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 10  нафар янги касалланганлар аниқланди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 631 минг 169  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 93  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60  минг 73  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 393  минг  125 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда ҳозиргача коронавирусга чалинганлар сони 114 миллион нафардан ошган ва улардан 2 миллион 538 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ