март 01, 2021 11:11 Asia/Tashkent
  • Эрон Халқаро Атом энергияси агентлигига эҳтимолий резолюция тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирди
    Эрон Халқаро Атом энергияси агентлигига эҳтимолий резолюция тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирди

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси агар Халқаро Атом энергияси бошқарувчилар кенгашида Эронга қарши резолюция чиқарилса бунга муносиб жавоб қайтаримиз деб огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Алиакбар Солиҳий кеча Эрон парламенти миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комияссияси йиғилиши доирасида  Халқаро Атом энергияси ташкилоти бошқарувчилар кенгаши Эронга қарши қўшимча протоколни тўхтатиб туриш тўғрисида қароори чиқарса, Эрон муносаб жавоб қайтаради деб изоҳлади.

Аликакбар Солиҳий шунингдек шу муносабат билан агентликка хат юборилганини маълум қилди.

АҚШнинг 2018 йил 8 май куни бирёқлама равишда Биргаликдаги ҳаракат режасини тарк этиши ортидан,  Эрон  бошқа томонларнинг бу битимдаги ўз мажбуриятларини бажариши шарти билан  ядровий кеплишувни сақлашга ҳаракат қилди ,аммо  Европа давлатлари келишувни сақлаб қолиши учун ваъда қилган амалий қадамларини бажара олишмади.

2020 йил 1 декабрида Эрон парламенти  санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб,  Теҳрон ҳукуматини АҚШ санкцияларни давом эттирганида МАГАТЭ билан ҳамкорликларини чеклашни ва ушбу қонун бўйича ўз мажбуриятларни камайтириш бўйича кейинги чораларни кўришга вазифадор этганди.

 

Ёрлиқ