март 01, 2021 16:03 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича 24 соат ичида 108  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60  минг 181  кишига етди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 510  нафар янги касалланганлар аниқланди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 639 минг 679  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 108  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60  минг  181  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 399  минг  934 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда ҳозиргача коронавирусга чалинганлар сони 114 миллион нафардан ошган ва улардан 2 миллион 544 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ