март 02, 2021 15:11 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати натоғи: АҚШ Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтишдан бошқа иложи йўқ
    Эрон ҳукумати натоғи: АҚШ Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтишдан бошқа иложи йўқ

Эрон ислом жумҳурияти ҳукумати наттоғи АҚШнинг максимал босим сиёсатини мағлуб бўлгани ва АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтишдан бошқа иложи йўқлигини таъкидлади.

ИСНО ахборот  агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон ҳукумати наттоғи матбуот анжумни чоғида,  Али Рабеъий ташқи сиёсатда ҳукумат мантиқ асосида қарор чиқаради ва фаолиятни бошлаганининг биринчи кунидан бери санкцияларни бекор этишга интилганини изоҳлади.

Рабеъий ўз сўзларида, биз БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 -сонли қарори билан Эроннинг хавфсизлик жиҳатдан олиндан қўршовларини бузиб ташладик деб таъкидлади.

Эрон ҳукумат наттоғи шунингдек  АҚШ расмийларини ўзлари Эронга қарши максимад босим сиёсатини мағлуб бўлганини  тан олишмоқда, АҚШ учун Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтишдан бошқа чораси йўқ деб аниқлик киритди.

АҚШ ва Европа билан қўшма йиғилиш ўтказиш учун Европа Иттифоқи ташқи сиёсати бўйича раҳбари Жозеп Бореллнинг Эронга қилган  таклифи хусусида Теҳрон қарашларини маълум қилган мамлакат ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода, АҚШ ва Европа тройкасининг сўнгги позициялари ва ҳаракатларини инобатга олган ҳолда, Эрон таклиф қилинган норасмий учрашувни ўтказиш вақтини ўйламайди деб эълон этди.

Саид Хатибзода  ҳозирга қадар АҚШ позицияси ва ҳатти -ҳаракатга ҳеч қандай, ўзгариш кўзга ташланмайдигани ва Жо Байден ҳукумати  ҳам  мағлуб бўлган максимал босим сиёсатидан воз келмагани ва ҳатто  Биргаликдаги ҳаракат режаси ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясидаги ўз мажбуриятларини бажармаганини эслатди.

 

Ёрлиқ