март 03, 2021 12:41 Asia/Tashkent
  • Ядровий келишув хусусида қайта музокара ўтказилмайди ва уни қайта тиклашининг ягона йўли АҚШ санкцияларини бекор қилинишидир
    Ядровий келишув хусусида қайта музокара ўтказилмайди ва уни қайта тиклашининг ягона йўли АҚШ санкцияларини бекор қилинишидир

Эрон президенти Биргаликдаги ҳаракат режасини Хавфсизлик кенгагин 2231 -сонли резолюцияси билан тузилган аниқ томонлар билан имзоланган кўп томонлама халқаро келишув эканлигини таъкидлаб, Биргаликдаги ҳаракат режаси хусусида ҳеч қачон қайта музокара ўтказилмайдигани ва уни сақланиши ва қайта тикланишинг ягона усули ҳам АҚШ томонидан қўлаган санкцияларни бекор этилиши эканлигини айтди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали суҳбатларида  Биргаликдаги ҳаракат режасини қайта тиклаш ва сақлаш учун мавжуд имкониятларни юқотилиши вазиятни  янада қийинлаштириши мумкинлигнини таъкидлаб, АҚШнинг ядровий келишувни тарк этган ва Европа тройкасини ўз мажбуриятларига амал қилмагани сабаб  Эрон ўз мажбуриятлари қисқартиришни бошлади, аммо бошқа томонларнинг ўз мажбурияларига қайтишлари билан Эрон ҳам дарҳол қайтиши мумкин деб қўшимча қилди.

Руҳоний Эрон томонидан қўшимча протоколларининг ихтиёрий равишда бажарилишини бекор этилганини парламент маъқуллаган қонун чорубасида эканлигини баён этиб, МАГАТЭ билан ҳамкорликларимиз илгаригидек давом этмоқда ва биз ҳеч қачон Биргаликдаги ҳаракат режаси тарк этганимиз йўқ деб аниқлик киритди.

Эрон президенти Бошқарувчилар кенгашидаги ҳар қандай конструктив бўлмаган ҳаракат ишлар ёки позиция янги муаммоларга олиб келиши ва мавжуд вазиятни мураккаблаштириши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

Эрон президенти дунёнинг турли мамлакатлари  жумладан Эрон ва Францияда коронавирус пандемиясига ишора қилиб,  коронавирусга  самарали қарши кураш дунёдаги барча давлатларининг ҳамкорлигини талаб қилишини таъкидлаб, АҚШнинг шафқатсиз ва ноқонуний санкциялари Эронга ушбу касаллик билан кураш жараёни молиявий ресурсларидан ҳатто дори  -дармон ва тиббий асбоб ускуналар билан таъминланишини қийинлаштирди. Шу сабабдан Европа  Иттифоқини хусусан Франциядан бу ғайриқонуний ҳаракат олдида сукут сақламаслиги кутилмоқда.

Франция президенти ҳам  Биргаликдаги ҳаракат режасини сақлаб қолишини Халқаро ҳамжамият учун зарурий бир масала эканлигига тўхталиб, барча томонларни Биргалидкаги ҳаракат режасига қайтиб ўз мажбурияларини бажаришиларини таъкидлади.

Эммануэл Макрон икки тмннинг биринич қадамлари бўйича ҳаракатларига тўхталиб, Европа Биргаликдаги режасини қайта тиклаш учун келаси ҳафталарда янада фаолроқ бўлишга таёргарлик кўрмоқда деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ