март 03, 2021 13:21 Asia/Tashkent
  • Зариф ва Гуттереш телефон орқали суҳбатларида Яман муаммолари юзасидан фикр алмашдилар
    Зариф ва Гуттереш телефон орқали суҳбатларида Яман муаммолари юзасидан фикр алмашдилар

Кеча БМТ Бош котиби Антонио Гутререш Эрон ТИВ раҳари билан Муҳаммаджавод Зариф билан телефон орқали суҳбатларида Ямандаги вазият ҳақида суҳбатлашди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Антонио Гуттереш  телефон орқали ушбу суҳбатларида, БМТнинг Ямандаги урушини тўхтатиш ва адолатли тинчлик ўрнатиш ва мамлакатда сиёсий музокараларни бошлаш бўйича сўнгги ҳаракатларини тушинтириб, Эроннинг Яманда тинчлик ўрнатишга ёрдам бериш бўйича таниқли ҳаракатларни давом эттиршга чақирди.

Эрон ТИВ раҳбари  шунингдек, Эроннинг БМТнинг Яманда адолатли тинчлик ўрнатиш бўйича саъй- -ҳаракатларини қўллаб -қувватлашишини эълон қилиб, урушни тўхтатиш, қамални олиб ташлаш ва Яман халқига гуманитар ёрдам кўрсатиши зарурлигини қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида, давом этаётган яманлараро музокаралар ва бутун Яманни ўз ичига оладиган даватни ташкил этилишги билан, бу мамлакатда  барқарорлик ва тинчликка шоҳид бўлишига умид қилди.

Эрон ислом республикаси митақадаги нуфузли давлатлардан бири сифатида  ҳар доим Ғарбий Осиёдаги инқирозларни шу жумладан Ямандаги инқирозни сиёсий йўллар биан ҳал қилишга интилган.

Сўнгги 6 йил ичида Эрон ислом республикаси ҳар доим Яманга қарши  курашаётган мамлакатларни Яман урушини туўхтаиши ва  урушни тинч йўлар билан ал этишга чақириб келган.

Ол Сауд режими, БАА  ва АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни  бошлади ва мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қўршовга олган.

Аммо Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари шу пайтгача Яман халқининг қаршилик кўрсатишгани  туфайли бу мамлакатда ўзлари ҳимоя қиладиган гуруҳларни ҳукумат теппасиа келтириш бўлган мақсадларига эриша олишмаган.

 

Ёрлиқ