март 05, 2021 15:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Евроосиё иттифоқи ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми ӯсди

 Эрон Ташқи ишлар вазирининг  иқтисодий дипломатия бӯйича ўринбосари Эрон ва Евроосиё иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошганлигини эълон қилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг иқтисодий дипломатия бӯйича ўринбосари мамлакат Телерадио компанияси мухбири билан суҳбатда  деди: "Коронавирусининг тарқалиши туфайли кўплаб мамлакатларда иқтисодий ўсиш тўхтаб қолди, аммо Эроннинг Евроосиё иттифоқи мамлакатлари билан савдо алоқалари ўсди. "

Саййид Расул Муҳожир  Евроосиё иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарларининг Эрон Ислом Республикаси билан эркин савдо битимини тасдиқлашганини эълон қилиб,  қўшимча қилди: "Эроннинг ушбу иттифоққа аъзо давлатлар билан эркин савдо шартномасини амалга ошириш бўйича музокаралари яқинда бошланади".

Муҳожирнинг сўзларига кўра: алмашинилган рўйхатлар асосида Эрон ва Евроосиё иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида бепул тарифлар ўрнатилади.

Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш бўйича дастлабки келишув 2014 йил 29 майда Россия, Белорусия ва Қозоғистон ўртасида имзоланди ва Евроосиё Божхона иттифоқи ўрнини эгаллади, ундан кейин Арманистон ва Қирғизистон ҳам бу иттифоққа аъзо бӯлдилар..

Бу иқтисодий бирлашма  расмий равишда 2015 йил 1 январдан иш бошлади. Евроосиё иттифоқига аъзо давлатлар ҳозирги кунда 20 миллион квадрат километр майдонга  ва 183 миллиондан ортиқ аҳолига эга бӯлиб, бу кӯрсаткич дунё аҳолисининг 5,2 фоизини ташкил этади.

Ушбу иқтисодий иттифоқнинг мақсадларига савдо муносабатларини енгиллаштириш, аъзо МДҲ  давлатлари  ӯртасида  умумий бозорни яратиш, иттифоқ доирасида божхона қонунларини тадрижий равишда бекор қилиш, аъзо давлатлар ўртасида умумий ташқи тарифни белгилаш ва божхона расмиятларини мувофиқлаштириш киради.

Ёрлиқ