март 05, 2021 16:23 Asia/Tashkent
  • Илмий тажриба алмашиниш бӯйича  Эрон ва Халқаро Атом Энергияси Агентлиги ўртасида учрашув ўтказилади

Эрон Атом Энергияси ташкилоти раисининг ӯринбосари ва ташкилот наттоғи илмий тажриба алмашиниш бӯйича Эрон ва Халқаро Атом Энергияси Агентлиги ўртасида учрашув ўтказилиши ҳақида хабар берди.

Эрон Атом Энергияси Ташкилоти раисининг ўринбосари ва матбуот котиби Беҳруз Камолвандий пайшанба куни "Фарс Неwс" агентлигига берган интервюсида Эрон ва Халқаро Атом Энергияси Агентлиги ўртасидаги апрел ойининг бошида бўлиб ўтадиган икки томоннинг илмий алоқалари ва хавфсизлик масалалари доирасидаги учрашув Бош директор ўринбосари сатҳида эканлигини таъкидлади.

Камолвандий  шунингдек, апрел ойи бошида Халқаро Атом Энергияси Агентлиги  илмий делегациясининг Эронга ташрифи сабаби ҳақида шундай деди: "Эрон Агентликнинг баъзи масалаларни ҳал қилиш бўйича таклифини мамнуният билан қабул қилди".

Reuters ахборот агентлиги пайшанба куни дипломатик манбаларга таяниб  Британия, Франция ва Германия АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Эронга қарши резолюцияни қабул қилиш тўғрисидаги қарордан воз кечишганини хабар қилди. Шундан сӯнг  Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Бош директори Рафаэл Гросси апрел ойининг бошларида Эронда учрашув ӯтказилиши ҳақида хабар берди.

"Ушбу учрашув илмий масалаларни муҳокама қилиш учун мўлжалланган", деди Рафаэл  Гросси.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода  пайшанба куни Халқаро атом энергияси агентлигидаги Эронга қарши резолюция лойиҳаси  рад этилганини эълон қилди.

Европа учлиги расмийлари Бошқарувчилар кенгаши йиғилишида Эронга қарши резолюция тақдим этишларини иддао қилишганди.

Эрон Ислом Жумҳурияти, шунингдек, Европа учлигининг нотўғри хатти-ҳаракатлари ва саботажларига жавобан, ўзларига қарши бундай резолюция қабул қилинишини "конструктив эмас" деб ҳисоблашидан огоҳлантирган эди.

Ёрлиқ