март 05, 2021 19:30 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: Атроф-муҳитни асраб-авайлаш фаолияти диний ва инқилобий фаолиятдир

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари атроф-муҳитни асраб-авайлаш фаолияти диний ва инқилобий фаолият эканлигини ва бу масалага ҳашамат ёки безак сифатида қарамаслик лозимлигини  таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг идораси ахборот марказига кўра,  Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун,  яъни жума куни  Табиий захиралар ҳафталиги ва Дарахт экиш Миллий куни арафасида икки туп мевали ниҳол экдилар ва атроф муҳитни ҳаётда ҳамда тамаддун яратишдаги муҳим омил эканлигини таъкидладилар.

Атроф-муҳитга эътибор беришнинг маърифий ва диний илдизларига ишора қилиб, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари қуйидагиларни таъкидладилар: Дарахт экиш ва кўчат ӯтқазиш  муқаддас Ислом шариатида таъкидланган фазилатлардан биридир.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  конституцияда атроф-муҳитга эътибор қаратилганига ишора қилиб,   мамлакатнинг биохилма-хиллиги ва иқлимини атроф-муҳит соҳасида аҳоли ва айниқса  ёшларни фаоллаштириш учун мос платформа деб атадилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари манфаатталаб кимсалар томонидан ўрмонлар, табиий бойликлар ва ер ости қатламларини йўқ қилишга қилинаёдиган ҳаракатлардан  афсусланиб, қуйидагиларни таъкидладилар: "Атроф-муҳитни йўқ қилиш - бу инсоният келажагини барбод этадиган  катта фалокатдир, шунинг учун амалдорлар ва барча одамлар бунга қарши туришлари керак".

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўрмон ёнғинлари ёки кўллар ва ботқоқ ерларнинг қуриши каби ҳодисаларга ишора қилиб, қӯшимча қилдилар: "Бу ҳодисаларнинг олдини олиш мумкин ва ўз вазифаларини бажармаган мансабдорлар айбдордир".

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Янги йил арафасида Коронавирус муаммосига тўхталиб, қуйидагиларни эслатдилар:  "Ўтган йили янги йил байрами айёмида  одамлар тавсияларга тўлиқ риоя қилишди ва мамлакатдан катта фалокатни узоқлаштиришди, аммо бу йил хавф кенг тарқалган ва тобора ортиб бормоқда , шунинг учун бу йил ҳам ватандошларимиз барча тавсияларга амал қилишлари лозим.

Ёрлиқ