март 05, 2021 20:07 Asia/Tashkent
  • Аҳвоздан Машҳадга йўл олган Эрон самолётини олиб қочиш фитнаси бекор қилинди

Исломий Инқилоб Соқчилари корпусининг ахборот маркази  ИИСК Парвоз хавфсизлиги бўлинмаси Аҳвоз (Эрон жануби) дан Машҳад (Эроннинг шимоли-шарқий) томон йўл олган самолётни олиб қочиш режасини бекор қилгани ҳақида хабар берди.

ИРНА хабарига кўра, Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси томонидан жума куни берилган баёнотда келтирилишича: "Пайшанба куни кечқурун  Аҳвоз аэропортидан Муқаддас Машҳад сари кечаси соат 10: 10да кечикиб парвоз қилган  Иран Аир авиакомпаниясига тегишли Fokker 100 самолётини олиб қочиш фитнаси бекор қилинди. ИИСК Парвоз хавфсизлиги бўлими инқилобий гвардияси ҳушёрлиги сабаб самолёт Исфаҳон аэропортига (Эроннинг марказий қисми) фавқулодда қўндирилиб,  жиноятчи ҳибсга олинди.

"Дастлабки баёнотларга кўра, ушбу фитнани амалга оширувчи шахс самолётни ўғирлаб, Форс кўрфази жанубий қирғоқларидаги мамлакатлардан бирининг аэропортига қўнмоқчи бўлган", дейилади хабарда.

ИИСК ахборот маркази (ИРГC Неwс) самолёт йўловчилари бошқа парвоз билан соғ-саломат   манзилга учиб кетганлигини таъкидлаб, ушбу фитнанинг ўлчамлари ва турли қирралари текширилаётганини эслатди.

 

Ёрлиқ