март 07, 2021 13:44 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Евопа ядровий келишувдаги ҳаракатсизлигини тугатиши керак
    Эрон президенти: Евопа ядровий келишувдаги ҳаракатсизлигини тугатиши керак

Эрон президенти Ирландия ТИВ раҳбарини қабул қилганида Европа давлаттлари Биргаликдаги ҳаракат режасига нисбатан ҳаракатсизлиги ва амал қилмаслигини тугатиши зарур деб айтди.

ИСНО ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун якшанба Теҳронда Ирландия  ТИВ раҳбари Симон Каванийни қабул қилганида, БМТ хавфсизлик кенгаши АҚШ томонидан бу ташкилот  қарорини бузилганлиги учун Вашингтоннинг олдинги маъмуриятига қарши тегишли чоралар кўриши зарур деб эслатди.

Ҳасан Руҳоинй  АҚШнинг Эрон халқига қарши санкциялари ва максимал даражадаги босимлари ҳамда бу мамлакатдаги янги ҳукуматини бу мавзуни тан олганига ишора қилиб, Биргаликдаги ҳаракат режасининг кўп томонлама халқаро шартнома сифатида фаоллатириш АҚШ санкцияларининг бекор қилиниши ва барча аъзоларнинг тўлиқ мажбуриятларини бажаришини талаб этади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек  Эрон ҳар доим Биргаликдаги ҳаракат режасига риоя қилиши ва унга содиқ бўлган ва  бу учун харажат қилган ягона томондир, аммо бу ҳолат давлат этишии мумкин эмас деб эълон қилди.

Ҳасан Руҳоний,  Эроннинг мамлакат парламенти   қарори асосида қўшимча протоколнинг бажарилишини тўхтатиш тўғрисидаги ҳаракатига ҳам тўхталар экан, қўшимча протоколни ижро этишни тўхтатилганига қарамай, Эрон илгаригидек МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилишга қатъий қарор қилган деб баён этди.

Эрон давлати АҚШнинг ноқонуний санкцияларни бекор этилганида ва бу ҳукуматни  таҳдид ва босим сиёсатидан воз кечганидан кейин Эрон ҳам Биргаликдаги ҳаракат режаси асосида, компенсация чораларни кўриши ва дарҳол ўз мажбуриятларига амал қила  бошлашга тайёр деб билдирди Руҳоний.

Учрашувда Ирландия ТИВ раҳбари ҳам  АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ядровий келишув шартномасидан чиқишини тарихий бир хатолик деб атади.

 

Ёрлиқ