март 07, 2021 14:08 Asia/Tashkent
  • Амир Ҳотамий: агар сионистик режим кўпроқ хато қилса, Телавив ва Ҳайфани ер билан яксон қиламиз
    Амир Ҳотамий: агар сионистик режим кўпроқ хато қилса, Телавив ва Ҳайфани ер билан яксон қиламиз

Эрон мудофаа вазири агар сионистик режим хатоликка йўл қўйишни давом эттирса, Телавив ва Ҳайфа шаҳарларини ер билан яксон қиламиз деб огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпнаниясининг хабар қилишича,  бугун Эрон мудофаа вазири Амир Ҳотамий  "Ҳазрат Али Акбар -ёш аскар " 13 фестивалида  сўзлаган нутқида, бугунги кунда Эрон ислом республикаси мамлакат барқарорлигини сақлаш учун барча куч- қудрат ўлчовларига эгадир деб изхоҳлади.

Генерал Ҳотамий шунингдек  ночор ва кучсиз бўлиб қолган сионистик режим айрим пайтлар  Эрон ислом жумҳуриятига қарши катта даъволар қилмоқда ва ўз таъбири билан таҳдид  қилмоқда ва ҳолангки  кўпроқ хатоликка йўл қўйса Телавив ва Ҳайфа шаҳарларини ер билан яксон қилишимиз мумкин деб таъкидлади.

Эрон мудофаа вазири  ўз сўзларида  турли хил таркибий қисматларга эга бўлган Эроннинг юмшоқ кучининг кўзга кўринган хусусиятлариданбири бу қаршилик ва муқовимат  гуруҳларидан деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз бугун Эрон мудофаа вазирининг иштирокида  " Масоф" номли ривожланган қуролни тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Ёрлиқ