март 07, 2021 16:39 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эрон 93 киши коронавирусдан вафот этган.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 10 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 570  нафари касалхонага ётқизилди ,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус  билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 689 минг 692  нафарга етгани  шунингдек  ўтган бир сутка ичида 93  кишини вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда  60 минг 687 нафарини коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 442  минг198 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда ҳозиргача коронавирусга чалинганлар сони 117 миллион нафардан ошган ва улардан 2 миллион 601 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ