март 08, 2021 12:44 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашувларининг 6 чи раунди Теҳронда ўтказилади
    Эрон ва Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашувларининг 6 чи раунди Теҳронда ўтказилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари бошчилигидаги бу мамлакат делегацияси икки мамлакат сиёсий маслаҳатлашувларини 6 чи раундида қатнашиш учун Теҳронга сафар қилишади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари, Фурқат Сиддиқов бошчилигида делегация 7-10 март кунлари  икки мамлакат ТИВ лари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 6 чи раундида иштирок этиш учун Эронга келадилар.

Ташриф жараёнида  Ўзбекистон делегацияси Эрон расмийлари, савдо- иқтисодий доиралари ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилотлари вакиллари билан учрашиши кутилмоқда.

Хабарга асосан томонлар Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорликларнинг моҳияти ва истиқболлари, сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини кучайтириш, инвестиция ва молиявий -техникавий алоқалари ва маданий алмашинув масалаларини муҳокама қилинади.

Ҳозирда  Ўзбекистон республикасида Эрон ислом республикасининг сармоялари билан 272 компания фаолият юритмоқда ва  2020 йил сўнгги 8 ойи давомида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 158 миллион долларга етди.

Эрон ислом республикаси 1991 йил 25 декабрида Ўзбекистон мустақиллигини тан олди.

 

Ёрлиқ