март 11, 2021 16:54 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари Мабъас муборак байрами муносабатида нутқ сўзладилар

Ислом Инқилоб муаззам раҳбари Беъсат муборак байрами куни муносабатида билдирган сўзларида, душманнинг психологик урушидаги икки мақсадини "васият ва насиҳат занжирини бузиш" ва "ҳақиқатни аксича қилиб кўрсатиш"дир деб билдирдилар.

Ислом Инқилоби идорасининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом Иниқлоби муаззам раҳбари Ояуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу сўзларида, Мабъас муборак санаси муносабатидаги сўзларида васият ва насиҳат қилишни тўхатитиш хавфлидир ва ёшлар психологик урушнинг зобитлари сифатида бунга йўл қўймасликлари лозим деб айтдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек,  Ислом Инқилоби буюк имом Хумайнийнинг ташаббуси ва жасорати билан  Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг беъсат йўналиши қайта тикланди ва  шу сабабдан дунёниг ёвуз жиноячиларининг душманчиликига дучор бўлди. Аммо қарши тура олиш ва тўғри йўлда ҳаракта қилиш орқали а душманликлар усустиа ғалаба қозониилади деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари  дунё золимлари ва диктаторларини Эронга қарши душманликларига тўхталиб,  бугунги кунда ҳам  мутакаббир ва зўравон  қудратларнинг таблиғотларида сиёсий ислом сифатида номланган Эрон  ислом тузуми  ҳар қандай фитна ва ҳужумларга дучор бўлган, чунки  илоҳий  ҳукмронлигини амлага ошириш ва буюк Эрон миллатига диний ва исломий ўзликни бериш учун ҳукумат туза олди деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари,  Исломий Инқилобни  Ҳазрат Муҳаммад /с/ беъсатларига пайравлик қилиш орқали  зулм, истибдод ва зўравонликклар қаршисида тура олгани ва ҳар доим мазлумларни қўллаб қувватлаганини баён этиб,  Исломий тузумни шаклланиши билан пайғамбарлар билан содир бўлган уша воқеа ва шароитлар ҳам вужудга келди ва дунёнинг фосиқ ва мутакабирлари Эрон миллати қаршисида душманона ҳаракатларни бошлашди деб эслатдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳам  зўравон қудратларнинг ёлғончиликлари ва ҳақиқатни бошқача қилиб кўрсатишларинни таъкидлаб, улар ўзларининг ташвиқотларида Эроннинг бутун дунё билан зиддиятда эканлигини ёлғон даъво қилишмоқда, ваҳолангки  исломий тузум  Қуръон буйруқлари асосида фақат  Эрон миллатига душман бўлганлар ҳамда  ирқ, дин ва миллатидан қатъий назар бошқа режимлар билан дўстона муносабатда бўлган томонлар қаршисида тура олган деб буюрдилар.

Исломий Инқилоб раҳбари  далиллар ва ҳақикатни аксича қилиб кўрсатишни  психологик урушдаги душманнинг навбатдаги тактикаси эканлигига тўхталиб,  уларни ошкора ёлғончиларини мисол келтириб,  6 йилдан бери Яманнинг мазлум халқи АҚШ ҳукуматининг яшил чироғи остидаги Саудия ҳукуматини  шафқатсиз ва золимона ҳужумлари ,  иқтисодий , дори-дармон ва озиқ- овқват қамалига дучор бўлган ва   халқаро ҳамжамият ва Ғабб давлатларидан ҳеч бири бунга эътироз билдирмайди деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Яманнинг истеъдодли халқи душман ҳужумларига жавобан мудофаа воситаларини қуриб ёки таъминлашни кучайтиришган ва шу орқали душманга жавоб беришмоқда. Аммо айрим ташкилотлар ҳатто БМТ ҳам унга норозилик билдирмаган бу эса АҚШ ҳатти-ҳаракатларига кўра хунукроқ ва ёмонроқдир деб аниқлик киритдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек " энг катта ядро арсеналига эгалик қилиш ва 220 минг одамларни оммавий қирғин қилиш", " Саудия Арабистони режимини қўллаб- қувватлаш, шу билан бирга инсонҳуқуқларини ҳимоя қилишни иддао қилиб, ИШИД каби терорчилик гуруларни  яратиш ва ҳимоя этиш, унга молиявий ёрдам бериш террорчилар орқали Сурия халқининг нефт манбаларини талон-тарож ва сотиб юбориш ҳамда шу билан бирга терроризмга қарши курашни иддао қилиш, АҚШ давлатининг далиллар ва ҳақиқатларни аксича қилиб кўрсатишнинг намуналаридан эканлигини таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманий  АҚШ режимини Эроннинг минтақада ишироки ва таъсирига қарши чиқиши ва Вашингон режимининг нафрат ва ғазабланганига ишора этиб,  ислом жумҳурияти  минтақда ҳам Сурияда ҳам Ирқода ҳам бу давлатларнинг истак хоҳиши ва даъвати билан уларни ҳимоя қилиш ва  маслаҳатчи сифатида қатнашиб келмоқда. Аммо АҚШ давлати  зўравонлик ва золимларча Ироқ ва Сурияга бостириб кириб ўз ҳарбий базаларини жойлаштирган деб айтиб ўтдилар.

Албатта АҚШ Ироқдан чиқиб кетиши керак  чунки буни Ироқ халқининг истак хоҳиши ва бу давлат қонуни талаб этади ва Сурияни ҳам тезлик билан тарк этиши зарур деб аниқлик киритдилар, Иниқлоб раҳбари.

Ёрлиқ