март 15, 2021 16:19 Asia/Tashkent

Эрон Ислом соқчилар корпуси Бош қўмондони иштироки билан бу кучларнинг янги денгиз-ракета маркази -шаҳарчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун бу маросимда  Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони  генерал Ҳусейн Саломий ҳамда Эрон қуроллни кучларининг бошқа олий мартабали қўмондонлари қатнашдилар.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ракета " шаҳарча" сида  кўплаб қанотли ва баллистик ракета тизимлари ва турли хил тажҳизотларга эга ракеталар намойиш этилди.

 Генерал Ҳусейн Саломий ва боқша эронлик ҳарбийлари иштирокида  Ислом Инқилоб соқчилар корпуси денгиз кучларининг элекроник уруш тажҳизотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда  янги операцион қобилият ва хусусиятларга эга бўлгарн ракеталар тизимлари ва ускуналари, жумладан  чуқурликдан ва  ноҳарбий мудофаа марказларида аниқ ўт отиш,  турли масофаларга миналарни  отиш,  360 даражага ўқ отиш, ҳаракатланиш пайтида нишонга олиш,  электроник урушларга қарши курашиш тажҳизотлари ҳам Ислом Инқилоби соқчилар корпуси денгиз кучларига қўшилди.

 

Ёрлиқ