март 17, 2021 11:26 Asia/Tashkent
  • Имом Ҳусейн /а/ валодат кунлари ва соқчилар санаси муборак бўлсин!
    Имом Ҳусейн /а/ валодат кунлари ва соқчилар санаси муборак бўлсин!

Бугун чоршанба 2021чи милодий йил март ойининг 17 куни, ҳижрий- қамарий 1442 йил шаъбон ойининг 3 чи куни, шиа мусулмонларининг 3- чи имоми Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ валодат кунлари ва Эронда соқчилар кунига тўғри келди.

Шаъбон ойининг 3 чи куни,  ислом соқчилари сарвари, ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг суюкли неваралари ҳамда шиа мусулмонларининг 3- чи имоми Ҳазрат Имом Ҳусейннинг валодат кунларидир. Ул зот Карбало саҳросидаги мислсиз фидокорлиги билан бутун инсоният ва жаҳон аҳлига сабоқ бердилар ва  ислом ва Қуръонни ҳимоя қилиш ва сақлаши учун улкан хизмат қилган буюк шахсият ҳисобланади.

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ ҳам  шиаларнинг 3 чи имомини  шиалар,  айниқса Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ҳатти- ҳаракати ва ҳаётига доимий ибрат намуна бўлиши учун Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ валодат санасини Эронда соқчилар куни деб номладилар.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Исломий Инқилоб ва исломий тузумни  ҳимоя қилувчи система сифатида  ҳардоим Эрон тарихида муҳим рол ўйнаган.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам фурсатдан фойдаланиб Ҳазра Имом Ҳусейн /а/ валодат кунлари билан бутун дунё мусулмонлари ва эрксевар халқларини табриклайди.

Ёрлиқ