апрел 10, 2021 10:47 Asia/Tashkent
  • Ироқчи: Баржом йӯналиши санкцияларни тўлиқ бекор қилишда АҚШнинг кучли иродасини талаб қилади

Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Баржом йӯналиши санкцияларни тўлиқ бекор қилишда АҚШ томонидан кучли сиёсий ирода зарурлигини айтди.

"Комиссиянинг мақсади Эрон ва Ядровий келишувнинг бошқа аъзолари ўртасида Эрон ва АҚШнинг Ядровий келишувдаги мажбуриятларига қайтиши, Америка томонидан санксияларнинг бекор қилиниши тўғрисида музокаралар олиб боришдир", --деди Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари Саййид Аббос Ироқчи.  У шунингдек, илова қилди: "Қўшма Штатлар Ядровий келишув талаблари бӯйича  олиб ташлашга мажбур бўлган санкциялар ва Трамп даврида сўнгги тўрт йил давомида киритилган барча санкциялар бутунлай бекор қилиниши керак".

"Гарчи бу йўлда кўплаб муаммолар мавжуд бўлса-да, аммо музокаралар муҳити ижобий ва конструктивдир, --деди Эрон Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари.-- Агар барча санкциялар бекор қилинса, Эрон талаблари қондирилади ва Ядровий келишувга қайтиш учун йўл очилади. "

Сешанба куни Венада қайта бошланган Ядровий келишув Қўшма комиссиясининг иккинчи йиғилиши кеча, жума куни бўлиб ўтди.

Ёрлиқ