апрел 10, 2021 12:59 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эроннинг стратегик сиёсати санкцияларнинг тўлиқ бекор қилинишидир

Эрон Ислом Жумҳурияти Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Эроннинг стратегик сиёсати санкцияларнинг тўлиқ бекор қилиниши эканлигини таъкидлади.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий бугун  деди: "Агар санкциялар бекор қилинса ва амалда тасдиқланса, Эрон ўз ядровий мажбуриятларига қайтади".

Эрон Ислом Жумҳурияти Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи илова қилди: Душман янги даъволар ва талаблар билан узоқ ва фойдасиз музокараларни ўтказишга ҳаракат қилмоқда.  Агар  санкциялар бекор қилиниб, бу нарса   амалда тасдиқланса, Эрон ҳар қачонгидек ваъдаларига содиқ қолади ва ӯзининг Ядровий келишувдаги  мажбуриятларини бажаришга қайтади.

Айни пайтда Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг вакили  Саид Хатибзода CНН телеканалига берган интервюсида таъкидлади: Американинг Ядровий келишувга қайтмагунича Эрон Венада ёки бошқа жойда бӯлсин  АҚШ билан тўғридан-тўғри ёки билвосита музокаралар олиб бормайди.

У Эроннинг позицияси аниқ эканлигини, Эронга қарши санкциялар бекор қилиниши кераклигини таъкидлаб, қӯшимча қилди: Байден маъмурияти Трамп маъмуриятининг хатоларини тузатишга ҳаракат қилаётганини қоғозда эмас, амалда кўрсатиши керак.

 

Ёрлиқ