апрел 12, 2021 12:01 Asia/Tashkent
  • Жаҳонгирий: Жанубий Корея Эроннинг валюта ресурсларини имкон қадар тезроқ қайтариши лозим

Эроннинг биринчи вице-президенти Жанубий Корея ҳукумати Эроннинг валюта манбаларини имкон қадар тезроқ қайтариши кераклигини таъкидлади.

ИРНА хабарига кўра, Эрон биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий якшанба куни Теҳронда Жанубий Корея Бош вазири Чон Сэ Гюн билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида  деди: Жанубий Корея банкларининг Эрон валюта ресрусларини музлатиши бу мамлакатнинг Эрон халқи наздидаги мавқеъига зарар етказди.

Жаҳонгирий қўшимча қилди: "Кореялик банклар Эроннинг валюта манбаларини мамлакатимиз коронавирусга қарши курашаётган пайти  иқтисодий жиҳатдан бу маблағларга муҳтож бӯлган бир пайтда тўсиб қўйишди."

 Жаҳонгирий шарҳлади: "Ушбу ҳаракат Эрон ҳукуматини тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармон ва мамлакатнинг бошқа асосий эҳтиёжларини сотиб олиш учун асосий валюта ресурсларидан маҳрум қилди."

Жаҳонгирийнинг таъкидлашича, Жанубий Корея АҚШнинг Эронга қарши халқаро қонунчиликка тӯғри келмайдиган ноқонуний санкцияларига риоя қилганлиги сабабли,  икки давлат ўртасидаги муносабатлар турғунлик ва кам ҳаракатлилик ҳолатига келди. Ваҳоланки, Эронга қарши ҳеч қандай қонуний халқаро санкция, жумладан БМТ санкцияси мавжуд эмасди. Эроннинг биринчи вице-президенти  Жанубий Кореянинг аниқ ва самарали қадамлари бу мамлакатга хатоларини тузатишга  ёрдам беражагини таъкидлади.

 

Ёрлиқ