апрел 12, 2021 12:45 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: Натанз бойитиш марказига қарши ҳаракат Эроннинг саноат ва сиёсий тараққиёти мухолифларининг мағлубиятидан далолатдир

Эрон Атом Энергияси Ташкилотининг раҳбари Натанз  бойитиш марказига қарши ҳаракатни Эроннинг саноат ва сиёсий тараққиётига қарши бўлган мухолифатнинг ядро саноати сезиларли ривожланишига тўсқинлик қилишдаги мағлубияти белгиси деб атади.

 ИРНА хабарига кўра  Эрон Атом Энергияси Ташкилоти раҳбари Али Акбар Солеҳий якшанба куни Натанз уранни бойитиш иншоотининг электр тақсимлаш тармоғида содир бўлган ҳодисага жавобан шундай деди: Натанз бойитиш марказига қарши ҳаракат Эроннинг саноат ва сиёсий тараққиётига қарши бўлган,  ядро саноати сезиларли ривожланишига тўсқинлик қилиш ниятидаги мухолифатнинг золимларча санкцияларни бекор қилиш бўйича муваффақиятли музокаралар олиб борилаётган бир пайтда мағлубиятининг натижасидир. 

Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари қўшимча қилди: "Миллий ядро технологияси кунида ёш ва меҳнатсевар эронлик олимларнинг сўнгги ютуқлари намойиш этилди ва шу билан бирга санкцияларни бекор қилиш истиқболи жуда аниқ бўлди".

Солеҳий таъкидлаб ўтди: Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу жирканч ҳаракатни қоралаб, халқаро ҳамжамият ва Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг ушбу ядровий терроризмга эътибор қаратиши  зарурлигини таъкидлайди ва бу ҳодисани амалга оширганлар, буюрганлар ва  назоратчиларга қарши чоралар кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Эрон Атом Энергияси Ташкилотининг раҳбари таъкидлади: ушбу террористик ҳаракатни буюрганлар мақсадларига барҳам бериш учун Эрон Ислом Жумҳурияти  ядро технологияларини жиддий  ривожлантиришдаги, иккинчи томондан  золимона санкцияларни олиб ташлаш йӯлидаги ҳаракатларини давом эттираверади.

Ёрлиқ