апрел 13, 2021 12:03 Asia/Tashkent
  • Зариф Гутерришга мурожаат қилди: Ядровий иншоотларни атайлаб нишонга олиш ҳарбий жиноятдир

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф БМТ Бош котиби Антонио Гутерришга Натанз бойитиш марказидаги ядровий терроризм ва бузғунчилик тўғрисида ёзган мактубида, ҳимоя остидаги ядровий иншоотни қасддан нишонга олиш уруш жинояти эканлигини баён этди.

ИРНА хабарига кўра, Гутерришга ёзган мактубини твиттерда шарҳлаган  Зариф қуйидагиларни қўшимча қилди: "Мен БМТ Бош котибига ҳимоя остидаги ядровий иншоотлардан бирини қасддан нишонга олиш - бу радиоактив моддаларнинг сизиб чиқиши ва кенг миқёсда тарқалишига олиб келиши мумкин бӯлган ӯта хатарли амал, яъни  ядровий терроризм ва уруш жинояти эканлигини ёздим".

У давом этди: "Исроил АҚШдаги сайловдан кейин Баржомнинг тикланишига йўл қўймаслик учун чоралар кўриш билан таҳдид қилган эди ва эндиликда буни амалга оширмоқда".

Зариф қўшимча қилди: "Агар Қўшма Штатлар ушбу аҳмоқона қимор оқибатларининг олдини олишни истаса, у Трамп томонидан олиб борилган иқтисодий терроризмни ёки яқинда амалга оширилган ядровий терроризмни таъсир воситаси сифатида ишлатишни тўхтатиши керак ва жорий этилган, янгидан жорий этилган ёхуд номи ӯзгартирилган барча санкцияларни олиб ташлаши керак".

Эрон Ташқи ишлар вазири таъкидлади: АҚШ томонидан барча санкцияларининг бекор қилинганлигини ўз вақтида текширгандан сўнг, Эрон компенсация чораларини, яқинда юз берган ядровий саботаж туфайли ҳозирги кунда суръат билан ўсиб бораётган ҳаракатларни тўхтатиш билан жавоб беради. 

Якшанба куни эрталаб Натанз бойитиш иншоотидаги электр энергиясини тақсимлаш тармоғининг бир қисмида авария юз берди.

Натанз ядровий иншооти илгари ҳам АҚШ-Исроилнинг биргаликдаги кибер ҳужумлари нишонига айланган эди.

Ёрлиқ