апрел 13, 2021 15:10 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон расмийларига санкция жорий  қилиш учун Европанинг обрўси ҳам, мавқеи ҳам йўқ

Эрон Ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқининг бир неча Эрон расмийлари ва муассасаларига нисбатан санкциялар эълон қилишига жавобан шундай таъкидлади: "Эрон расмийларига санкция жорий қилиш учун Европанинг обрўси ҳам, мавқеи ҳам йўқ".

Россия Ташқи ишлар вазири билан қўшма матбуот анжуманида Муҳаммад Жавод Зариф шундай деди: "Европа ўзларининг таъбири билан инсон ҳуқуқлари деб аталадиган бўш ва асоссиз имо-ишоралардан қайтиши ва воқеъликка тик қараши керак. Европаликлар ўз қадр-қиммати ҳақида ўйлашлари керак. Европа ахлоқий жиҳатдан юқори мавқега эга эмас. Европа дунёга воизлик қила олмайди".

Эрон Ташқи ишлар вазири қӯшимча қилди: "Ксенофобия, Исломга нисбатан бадбинлик мусулмонлар учун даҳшатли шароитлар яратган  Европада Эрон расмийларига нисбатан  санкциялар жорий қилиш обрўси ҳам, мавқеи ҳам йўқ. Европаликлар буни зудлик билан англаб етишлари лозим". 

Зариф Эроннинг Ядровий келишувга қайтишида ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлаб, деди: Америкаликлар билиб қӯйишсин: на санкциялар, на бузғунчилик уларга музокаралар олиб бориш учун таъсир воситаси бӯлмайди ва бу ҳаракатлар улар учун вазиятни янада қийинлаштиради.

Матбуот анжуманида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқининг Эронга қарши сўнгги санкцияларини катта хато ва жиноятдан ҳам ёмони дея таърифлади ва деди: Европа Иттифоқининг бу ёндашуви Европада инсон ҳуқуқлари соҳасида нима бўлаётганини билмасликларини кўрсатмоқда.

Лавров шунингдек таъкидлади: "Биз Баржом жараёнини бузишга қаратилган ҳар қандай уринишни қоралаймиз".

Ёрлиқ