апрел 13, 2021 16:22 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон-Россия иқтисодий алоқаларини сиёсий алоқалар билан бир қаторда ривожлантириш ва чуқурлаштириш лозим

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Эрон-Россия муносабатларининг аҳамияти ва барча соҳалардаги муносабатларни, хусусан иқтисодий ва савдо алоқаларини яхшилаш учун икки давлатнинг имкониятларидан фойдаланиш зарурлигини эслатди.

У шунингдек, алоқаларни яхшилаш учун юқори лавозимли амалдорлар иродасига ишора қилиб, ташқи босимлар таъсирига берилмасдан муносабатларни ўзаро манфаатлар йўналиши бўйича ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Сешанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Ҳасан Руҳоний Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлаб, минтақада тинчлик ва барқарорликни қарор топтириш учун АҚШнинг бир томонлама муносабати ва аралашувига қарши  стратегик қадам сифатида ҳамкорликларни ривожлантиришни олқишлади.

Руҳоний, шунингдек, минтақада хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликни сақлаш зарурлигини ва минтақа хавфсизлигини минтақа давлатлари таъминлаши кераклигини ҳамда ӯтган йилнинг октябр ойида Эронга нисбатан қурол-яроқ эмбаргоси тугаганлиги сабабли Эрон ва Россия ўртасида мудофаа ва ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. 

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Москванинг мавқеи ва ядровий музокараларни қўллаб-қувватлашини қадрлар экан, кўп томонлама халқаро келишув сифатида, музокаралар ва дипломатия орқали муаммоларни ҳал қилишнинг намунаси бўлган Ядровий келишувни сақлаб қолиш ва қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришни таъкидлаб, деди: "Бугун Америка Қўшма Штатлари ва бутун дунё максимал босим муваффақиятсизликка учради ва АҚШнинг Баржомга қайтишининг ягона йўли санкцияларни бекор қилишдан иборат,  деган хулосага келишди".

"Эрон ва Россиянинг минтақавий ва халқаро ҳамкорликдаги муштарак  ва яқин мақсадлари бор", - деди Сергей Лавров яқинда Венада бўлиб ўтган ядровий музокаралар ва АҚШнинг Ядровий келишувга қайтиш истагига ишора қилиб.--Москва нуқтаи назаридан муаммони ҳал қилишнинг ягона йӯли  бу АҚШнинг Баржомга ҳеч қандай шарт қӯймасдан,тўлиқ қайтиши, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюциясига амал қилиши ва бу келишувда ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдир.

Лавров қӯшимча қилди: "Бизнинг фикримизча, Эрондан Баржом доирасида янги шартларни қабул қилишини ёки Ядровий келишувдаги мажбуриятларидан кӯпроқ нарсага амал  қилишини сўраш бефойда".

Ёрлиқ