апрел 13, 2021 16:43 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 291 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 65 минг 55 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 24 минг 760 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 3132 нафари касалхоналарга ётқизилди, -дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2  миллион 118 минг 212 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 729 минг  293 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Расмий маълумотларга кӯра дунёда  бугунги кунгача 137 миллиондан кӯпроқ  нафар ковид 19 вирусига чалиниб, улардан 2 миллион 961 минг киши вафот этган.

Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Ёрлиқ