апрел 14, 2021 10:16 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Сионистик режимнинг борлиги минтақа учун хавфлидир

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Қатар амири билан телефон орқали суҳбатда сионистик режимнинг борлиги минтақа учун хавфли эканлигини таъкидлади.

ИРНА хабарига кўра, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад бин Халифа Ол Сони билан телефон орқали суҳбатда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний минтақавий муаммолар ва инқирозларни, шу жумладан Яман инқирозини мулоқот ва музокаралар йўли билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб, деди: Сионистик режимнинг борлиги минтақа учун хавфлидир.

Қатар ҳукуматининг минтақавий масалалардаги позициясини мамнуният билан олқишлаган Эрон президенти деди: "Минтақада хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг ягона муваффақиятли усули бу муаммоларни тинчлик ва масъулият билан  жамоавий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишдир. Ҳарбийлашув минтақанинг муаммоларини ҳал қила олмайди".

Эрон президенти, шунингдек, Қўшма Штатларнинг Ядровий келишувга қайтишининг ягона йўли барча санкцияларни бекор қилиш ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли қарори бўйича барча мажбуриятларини бажаришидир, шундан сўнг Эрон Баржомнинг барча мажбуриятларига қайтишини айтди.

Қатар амири бир-бирларини муборак Рамазон ойи келиши билан табриклар экан, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожланиб ва чуқурлашиб бораётганига урғу бериб: "Эрон ва Қатар алоқаларни ривожлантириш учун барча имкониятлардан фойдаланиши керак" деди. Шайх Тамим бин Ҳамад бин Халифа Ол Сони "Венада Қўшма комиссия музокаралари бошланганини ҳам мамнуният билан олқишлади.

Ёрлиқ