апрел 14, 2021 13:55 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: 60 фоиз бойитиш ёвузликларга жавоб бўлди

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти 60 фоиз бойитиш ёвузликларга жавоб эканлигини таъкидлади.

ИРНА хабарига кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида ИР-6 сентрифугаларини ишга солиш ва 60 фоиз бойитишни ёвузликларга жавоб деб айтди: "Агар сионистлар Эрон халқига қарши фитна уюштирса, биз жавоб берамиз. Бу биринчи қадамимиз эди.

 Эрон Президенти таъкидлади: бу Эрон миллатига қарши фитна уюштиролмайдиган ва Натанзда жиноятлар содир эта олмайдиган сионистларнинг   ёвузлигига жавобдир.   Жиноят содир этганингизда (сионистларга қарата) қўлингизни кесиб ташлаймиз. "

Руҳоний қўшимча қилди: "Биз иқтисодий урушни тугатамиз ва зулмга чек қўямиз. Халқнинг ҳаётини гаровга олган, ваксина ва озиқ-овқат сотиб олиш масаласида Эронга азият берадиганнинг қӯлини кесиб ташлаш керак".

Руҳоний сўзларини давом эттирди: "Ядровий келишув доирасида биз АҚШ билан музокаралар олиб бордик ва уларни ўрнига ӯтқазиб қўйдик. Биз ишлаб чиқаришда, илғор технологияларда, юмшоқ қувватда  қудратлимиз ва  музокараларда ҳам қудратлимиз".

Руҳоний таъкидлади: Биз кучли мантиққа эгамиз, душманни ишонтириб, жойига ӯтқазиб қӯйишга қодирмиз.

Ёрлиқ