апрел 14, 2021 16:30 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия олий раҳбарларининг муносабатларни яхшилашга бўлган иродаси

Эрон Исломий маслаҳат кенгашининг спикери Россия Ташқи ишлар вазири билан учрашувда Россия президентининг Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг мактубига берган жавобига ишора қилиб, икки мамлакат олий раҳбарларининг иродаси икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратилганлигини таъкидлади.

Теҳронда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув чоғида Эрон Исломий маслаҳат кенгаши раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф  деди: "Қўшма Штатлардаги ҳокимиятнинг ўзгариши  Эрон ва Россиянинг муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришдаги ёндашуви ва қарорларига таъсир қилмайди.  Қолибоф илова қилди: Россия президенти Владимир  Путиннинг  Исломий Инқилоб Муаззам  раҳбарининг мактубига берган жавобига   икки мамлакат олий раҳбарлари муносабатлар ва алоқаларни ривожлантириш масаласида муштарак қарашларга эга эканлигини кўрсатди".  

Шунингдек, Қолибоф сӯзининг давомида деди: "Биз Баржом келишувини сақлаб қолишимиз керак, аммо Қўшма Штатлар ҳам ушбу шартномадаги мажбуриятларини бажариши керак, шунда Эрон  санкцияларнинг тўлиқ бекор қилинганлигини текшириб кӯради. Эрон Исломий маслаҳат кенгаши спикери эслатди: Бу Эрон Ислом Жумҳуриятининг қатъий ва равшан позициясидир.

Колибоф сионистик режимининг Натанз ядровий иншоотига қилинган саботажига ишора қилди ва буни барча мамлакатлар қоралаши керак, айниқса 4 + 1 мамлакатларининг бу масалада позицияси шаффоф ва равшан бӯлиши кераклигини таъкидлаб, қӯшимча қилди: Эрон бу бузӯунчиликка муносиб жавоб қайтариш ҳаққини ӯзида сақлаб қолади.

   Сергей Лавров Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг Путинга ёзган мактубига мурожаат қилиб, ушбу хат икки мамлакат ўртасида кенг қамровли битим имзоланишини қўллаб-қувватлаганлигини айтди.Россия Ташқи ишлар вазири таъкидлади: АҚШнинг Ядровий келишувдаги  ўз мажбуриятларига тўлиқ ва сўзсиз қайтиши ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли қарорини бажариши зарур. Биз АҚШнинг бир томонлама ҳаракатларига қаршимиз. 

Ёрлиқ