апрел 15, 2021 10:42 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари
    Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

исломий Инқилоб муаззам раҳбари Баржом ядровий келишуви, санкциялар ва музокаралар ҳақида биз мамлакатнинг санкциялар ва Баржом ядровий фаолиятлар дастурга нисбатан сиёсатини оммавий чиқишларда ва расмийлар билан учрашувларда ёки ёзма равишда эълон қилдик. Шунинг учун мамлакат сиёсати нима қилиши кераклиги аниқ,-деб айтилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Теҳрондаги  Имом Хумайний (р.а) мусаллосида чекланган гуруҳ Қуръон фаоллари билан видеотасвир орқали ўтказилган "Қуръон билан унс олиш" нуроний маросимда, расмийларнинг қарори шу сиёсатни амалга ошириш учун бориб музокаралар олиб боришдир. Бу борада бизда ҳеч қандай баҳс йўқ, лекин музокаралар чузилмаслиги учун эҳтиёт бўлиш керак, чунки бу мамлакат учун зарарлидир,-деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари америкаликларнинг музокаралар олиб боришни талаб қилишларидан мақсад ёлғонларни юклатишга ўринигш деб билиб, Исломий Жумҳуриятнинг мантиқи шундан иборатким, аввал Америка санкцияларни бекор қилиши керак. Чунки уларга нисбатан ишонч йўқ . Бундан олдин улар бир неча марта ўз мажбуриятларини поймол этдилар. Ҳатто агарчи айрим евролпалик музокарачилар америкаликларга буйсунсаларда ва мустақил равишда амал қилмасаларда, аммо хусусий ўз йиғилишларида буни тасдиқлайдилар,-деб қўшимча қилдилар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари америкаликларнинг аксарият таклифлари кибрли ва камситувчи таклифдир ва ҳатто  унга эътибор қаратиш ҳам мумкин эмас, -деб айтилар. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларининг якунида мамлакатнинг масъуллари Худога таваккал этиб, қудрат ва очиқ кўз билан олдинга ҳаракат қилишлари ва иллоҳий тавфиқ ила халқни хурсанд қилишларига умидворлик билдирдилар. 

Ёрлиқ