апрел 15, 2021 11:29 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний
    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон президенти мусулмон ва қўшни бир мамлакат сифатида Туркия билан дўстона ва самимий алоқаларни Эрон учун катта аҳамиятга эга деб билиб савдо, иқтисодий ва сиёсий турли соҳаларда ушбу мамлакат билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон билан телефон орқали қилган ўз сўҳбати чоғида, Туркия халқи ва джавлатини Рамазон муборак ойи кириб келиши муносабати билан табриклаб, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар дўстлик ва самимий муносабатда асосланган бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни ривожлантириш дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва минтақада яхши рол уйнайди,-деб таъкидлади. 

Шунингдек Эрон президенти минтақа ва халқаро, айниқса Остона музокараси орқали Сурия бўҳронини ҳал қилиш каби масалалар заминида Анкара ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларга ишора этиб, ушбу ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлаш зимнида, минтақанинг иккита тасирчан ва муҳим мамлакат сифатида Туркия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликлар минтақа бўҳронлари ва мушкулотларини ҳал этишда катта тасир етказиши мумкин деб қўшимча қилди. 

Ҳасан Руҳоний Ражаб Тайиб Эрдўғон билан қилган сўҳбатларининг давомида минтақада сионистик режимнинг амалга оширган охирги террористик сайъ-ҳаракатлари ва шунингдек ядровий терроризмига ишора этиб, минтақа мамлакатларининг ҳамкорликлари тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таминлаш учун зарурдир ва минтақада сионистик ишғолгар режимнинг фаолият олиб боришини хатарли деб биламиз. Шунинг учун унга қарши жиддий кураш олиб боришни зарур деб биламиз,-дея эслатиб ўтди. 

Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон ҳам телефон орқали ушбу сўҳбатда Эрон халқи ва давлатини Рамазон ойи муносабати билан табриклаб, Эрон Ислом Жумҳурияти билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва уни ривожлантириш учун Анкара давлатининг жиддий иродаси борлигини таъкидлади. 

Ёрлиқ