апрел 20, 2021 16:14 Asia/Tashkent
  • Рабеий: Қисқа муддат ичида Ядровий келишувни техник жиҳатдан қайта тиклаш мумкин

Эрон ҳукуматининг матбуот котиби: "Ядровий келишувга зид бўлган санкцияларни бекор қилиш ва ушбу шартномани қисқа вақт ичида тўлиқ тиклашнинг техник имкониятлари мавжуд".

ИРНА хабарига кўра Эрон ҳукумати вакили Али Рабеий бугун онлайн тарзда ўтказилган матбуот анжуманида  деди: "Биз келишувдаги аниқ ҳуқуқимизни қайтаришга шошилмаймиз ва Баржом доирасидан ташқарида ҳеч кимга ён бермоқчи эмасмиз"

Эрон ҳукумати вакили шарҳлади: "Баъзи иддаолардан фарқли ўлароқ,  АҚШ ҳукумати ҳам Баржомдаги  мажбуриятларига қисқа вақт ичида қайтиши мумкин, ва Эрон ҳам барча санксияларнинг бекор қилинганини текшириб, ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилгач,  ўз мажбуриятларига қайтиши мумкин".

Рабеий, шунингдек, Эрон ҳукуматининг коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш бўйича ҳаракатларига тўхталиб ўтди: "Эрон COVAX дан коронавирус вакцинасини сотиб олиш учун рўйхатдан ўтган илк давлатлардан бири эди, аммо золимларча санкциялар вакцинани олиб киришга тӯсқинлик қилди."

Россиядан 60 миллон доза Sputnik V вакцинасини сотиб олиш бўйича шартнома тузилганига ишора қилган Эрон ҳукумати вакили, шунингдек, Куба билан коронавирус вакцинасини биргаликда ишлаб чиқариш ҳақида гапириб, деди: "Эрон  вакцинасини ишлаб чиқариш сўнгги босқичда бӯлиб, у тез орада ишлаб чиқарилади ва ишлатилади."

Ёрлиқ