апрел 26, 2021 14:12 Asia/Tashkent
  • Хатибзода:  Европа Иттифоқи расмийларига қарши санкциялар қўлламоқчимиз

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили: "Биз Европа Иттифоқи расмийларига қарши санкциялар рўйхатини тайёрладик, аммо бу ҳаракат ҳали якунланмаган".

Эрон Телерадио компанияси янгиликлар агентлиги маълумотларига кўра; Саид Хатибзода ҳафталик матбуот анжуманида Байден ҳукумати санкцияларни бекор қилмаслиги   ва барча санкцияларни бекор қилиш учун қандай кафолат борлиги тўғрисида гапириб, қўшимча қилди: "Бизнинг фикримизча санкцияларнинг барчаси Ядровий келишувга бориб тақалади ва АҚШ ҳукумати  уларнинг ҳаммасини кўтаришга мажбурдир. "

Вена музокаралари ва уларнинг истиқболлари тўғрисида берилган саволга у шундай деди: "Биз узоқ ва чарчатувчи музокараларга қизиқишимиз йўқ ва биз бошқа томондан шошилмаймиз ҳам. Албатта, агар сиёсий ирода йўқлигини кўрсак, биз музокараларни давом эттирмаймиз; Бу жуда муҳим.

Ғарбда инсон ҳуқуқларининг иккистандартли эканлиги, Эронни инсон ҳуқуқлари ҳолати ҳақида айблаш ва Эроннинг муқобил ҳаракатлари эҳтимоли тўғрисидаги саволга жавобан жаноб Хатибзода шундай деди: "Европаликларнинг инсон ҳуқуқлари тӯғрисидаги тарихий тажрибалари  Европага, айниқса баъзи Европа давлатларига обру келтирмади. Афсуски, инсон ҳуқуқларини сиёсийлаштирадиганларнинг ӯзлари инсон ҳуқуқларининг асосий хоинларидирлар. Европа Иттифоқи Эрон расмийларига нисбатан санкция жорий қилганидан кейин Эрон Европа Иттифоқи билан барча музокараларни тўхтатди ва Европа Иттифоқи расмийларига қарши санкциялар рўйхатини тайёрлади, аммо бу ҳаракат ҳали якунига етказилмаган".

Шунингдек, у Вена музокаралари ва Байден маъмуриятининг санкцияларни бекор қилиш бўйича АҚШ сиёсий тизимидаги чекловлари ҳақида гапирди: "Босқичма-босқич лойиҳасининг кун тартибидан олиб ташланганига  анча бўлди. Халқаро муносабатларда ҳукуматлар қарорлар учун бевосита жавобгардир. Қўшма Штатлар Президенти санкцияларни бекор қилиш салоҳиятига эга эканлигини ҳамма билади.

Ёрлиқ