май 03, 2021 14:41 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Эроннинг Вена  музокараларидаги позицияси санкцияларнинг тўлиқ бекор қилинишидир

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг айтишича, 4 + 1 мамлакатлари билан музокараларда Эроннинг қатъий позицияси АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини тўлиқ бекор қилишдир.

Иранпресс ахборот агентлигининг хабар беришича Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзоданинг душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлашича, Эроннинг аниқ сиёсати Қўшма Штатларнинг Хавфсизлик Кенгаши 2231-сонли қарорида кӯрсатилган ўз мажбуриятларига  тўлиқ ҳамда сӯзма-сӯз қайтиши эканлигини таъкидлаб, деди: "Биз шошилмаймиз ва емирилиш ӯйинига ҳам киришмаймиз. Бу қайтиш бира тӯла, қатъий ва ҳақиқийлигини текшириб кӯриш имкониятига эга бӯлиши керак".

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг Форс кўрфази минтақасига ташрифи Қўшма комиссиянинг Венадаги музокараларига ҳеч қандай алоқаси йўқлигига ишора қилиб, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили қӯшимча қилди: Зарифнинг Форс кўрфази мамлакатларига ташрифи  "Рамазон дипломатияси" дастури доирасида эди ва у бошқа исломий давлатларда ҳам давом этиши мумкин.

Хатибзода Эрон ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашинуви тўғрисида эълон қилинган хабарлар тўғрисида қуйидагиларга аниқлик киритди: "Маҳбуслар масаласи инсонпарварлик масаласидир ва бу масала Баржом мавзусидаги бошқа барча суҳбатлар ва йӯналишлардан ташқари кӯриб чиқилган. "

Афғонистондаги ўзгаришлар ва бу мамлакатдан қўшинларни олиб чиқиб кетиш борасида тӯхталиб, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили  шундай деди: "Биз Афғонистондаги воқеалардан   хавотирдамиз   ва ушбу мамлакат келажагини барқарорлаштириш мақсадида Афғонистондаги тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик учун  қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз."

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги музокаралар ва расмий алоқаларни ўрнатиш учун жиддий қадамлар қўйиш тўғрисида Хатибзода таъкидлади: Эрон ҳар доим ҳар қандай даражада ва ҳар қандай шаклда қўшнилари, шу жумладан Саудия Арабистони билан музокараларга тайёр.

Нозанин Зоғарийни озод қилиш борасида Британиянинг Теҳрон билан ҳуқуқий музокаралари ҳақидаги  қилган баёноти хусусида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили деди: "Бу борада биз ва  Британия ўртасида ҳуқуқий музокаралар олиб борилмаяпти. Бу иш ва бу масала бӯйича  Суд ҳокимияти  изоҳ бериши керак.

Ёрлиқ