май 08, 2021 17:01 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 383 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 383 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 74 минг 524 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 13 минг 576 нафар янги касалланганлар аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 640 мингу 670 нафарга етди, -дея изоҳлади. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 92 минг 381 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бу хабарда келтирилишича, бугунгача Эронда ковид 19 касаллиги бӯйича 16 миллион 929 минг 609 ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 1 миллион 286 минг 4 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 262 минг 611 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони бир миллион, 548 минг 615 дозани ташкил қилади.

Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Ёрлиқ