май 12, 2021 18:42 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 366 киши коронавирусдан вафот этди.

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 366 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 75 минг 934 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 16 минг 409 нафар янги касалланганлар аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 707 мингу 761 нафарга етди, -дея изоҳлади. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 162 минг 87 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бу хабарда келтирилишича, бугунгача Эронда ковид 19 касаллиги бӯйича 17 миллион 480 минг 333 ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 1 миллион 623 минг 279 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 319 минг 793 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони бир миллион, 943 минг 72 дозани ташкил қилади.

Ёрлиқ