май 13, 2021 16:41 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 297 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 76 мингу 231 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 14 минг 246 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 мингу 175 нафари касалхоналарда ётқизилди, -дея изоҳлади. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 179 мингу 890 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Мамлакатларнинг коронавирус бўйича берган расмий маълумотларига кўра, ҳозирга қадар дунёда 161 миллион нафар ушбу вирус билан зарарланган ва 3 миллион 346 минг нафар эса ушбу касалликдан вафот этган. 

Ёрлиқ