май 14, 2021 17:26 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 202 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 76 мингу 433 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10 минг 145 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 мингу 545 нафари касалхоналарда ётқизилди, -дея изоҳлади. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 196 мингу 197 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Мамлакатларнинг коронавирус бўйича берган расмий маълумотларига кўра, ҳозирга қадар дунёда 161 миллиондан ортиқ одамлар ушбу вирус билан зарарланган ва 3 миллион 360 минг нафардан ортиқ одамлар эса ушбу касалликдан вафот этган. 

Ёрлиқ