май 15, 2021 15:13 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 200 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 76 мингу 633 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 723 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 1 мингу 282 нафари касалхоналарда ётқизилди, -дея изоҳлади. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 210 мингу 851 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача Эронда ковид 19 касаллиги бӯйича 17 миллион 882 минг 461 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 1 миллион 756 минг 95 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 352 минг 626 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 2 миллион, 108  минг 721 дозани ташкил қилади.

Ёрлиқ