май 16, 2021 15:44 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Ислом ҳамкорлик ТИВ раҳбарларининг виртуал фавқулодда йиғилишида қатнашди
    Эрон ТИВ раҳбари Ислом ҳамкорлик ТИВ раҳбарларининг виртуал фавқулодда йиғилишида қатнашди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Ислом ҳамкорлик ТИВ раҳбарларининг виртуал фавқулодда йиғилишида қатнашди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирларининг сионистик режимнинг жиноятларига қарши ва Фаластиндаги сўнгги воқеаларга бағишланган виртуал фавқулодда йиғилишда иштирок этди.

Олдинроқ  Эрон ТИВ раҳбари  Бейрутдаги Фаластин исломий жиҳоди Бош котиби Зиёд Нахолла билан телефон орқали суҳбатида  Эрон ислом республикасининг Фаластин халқини қўллаб -қувватлашиши ва қаршилик кўрсатишни давом эттиришни таъкидлаётганини айтганди.

Европага сафарини пайшанба куни Испаниядан бошлаган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ушбу мамлакат расимйлари билан учрашди.

Зари бугун  ҳам Римга келиб Италия ва Ватикан расмийлари билан учрашади.

 

Ёрлиқ