Январ 13, 2022 12:15 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон ТИВ раҳарлари телефон орқали суҳбатшадилар
    Эрон ва Қозоғистон ТИВ раҳарлари телефон орқали суҳбатшадилар

Эрон ТИВ раҳбари қозоғистонлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида энг муҳим икки томонлама ва минтақавий муносабатларини муҳокама қилди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  қозоғистонлик ҳамкасби Мухтор Телоберди билан телефон орқали суҳбатида, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ва халқаро миқёсидаги ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири  ўз сўзларида, Қозоғистондаги сўнгги тартибсизлклар бошидан буён Эрон бу давлатдаги воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда ва Қозоғистоннинг миллий суверенитети, чет элдан ёрдам ва бу давлатга аралашувини қоралади.

Қозоғистон ТИВ раҳбари Мухтор Талоберди ҳам бу суҳбатда  ўз мамлакатида содир бўлган сўнгги ўзгаришлар ҳақида ҳисобот тақдим этиб, Қозоғистон ҳукуматининг Эронга нисбатан ташқи сиёсати тамойилларии давом эттириш зарурлигини таъкидлади. У шунингдек Эрон ТИВ раҳбари билан суҳбат Қозоғистон миллий суверенитетини қўллаб-қувватлашнинг рамзидир деб айтди.

Қозоғистон ТИВ раҳбари  Эроннинг бу мамлакатдаги сўнги воқеалар давомида тутган позициясидан мамнун эканлигини баён қилар экан, Қозоғистон президенти Қосим Жомар Тўқаевнинг Эронга ташрифи ҳам кун тартибида ва икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириш Нурсултон ҳукумати учун муҳимдир деб  қайд эди.

 

Ёрлиқ