июн 22, 2022 10:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Эрон олий мартабали расмийлари икки томонлама алоқларани кенгайиб бораётганини таъкидладилар
    Ўзбекистон ва Эрон олий мартабали расмийлари икки томонлама алоқларани кенгайиб бораётганини таъкидладилар

Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси ва Эрон ТИВ раҳбари телефон орқали суҳбатларида, икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги муносабатлар қандай ва истиқболли ривожланишини муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Владимир Норов ва Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир  Абдуллоҳиён телефон орқали мулоқотда икки давлат ўртасида турли соҳалардаги муносабатларни қандай ривожланиш ва истиқболларини муҳокама қилди.

Телефон орқали суҳбатда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида парламентар алоқаларини мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорлик, савдо алоқаларин ривожлантириш ва ҳамкорликларнинг янги режаларини илгари суриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат жараёнида, икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг  30 йиллигини нишонлаш доирасида бўлажак маросимларнинг дастури, кун тартиби ва кўламлари ҳам кўриб чиқилди.

Эрон Ислом Республикаси 1991-йил 25-декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992-йил  10-май кунида икки давлат ўртасида сиёсий алоқалар ўрнатилди.

 

Ёрлиқ