июл 30, 2022 11:25 Asia/Tashkent
  • Теҳрон ва Пекин давлатлари стратегик иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантиришни таъкидламоқда
    Теҳрон ва Пекин давлатлари стратегик иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантиришни таъкидламоқда

Эрон ва Хитой президентлари бир соатлик телефон орқали суҳбатларида муҳим халқаро ва минтақавий воқеаларни муҳокама қилиб имкон қадар икки томонлар алоқалар ва ҳамкоилкларни мустаҳкамлашга урғу бдердилар.

Эрон телерададиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  кеча Эрон Ислом Республикаси президенти Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Раисий Хитой Халқ республикаси президенти  Si Tszinpin билан телефон орқали суҳбатида,  АҚШнинг мамлакатларнинг ички ишларига аралашувини бу мамлакатнинг бузғунчи сиёсатининг давоми сифатида баҳолаб, бу сиёсат бугунги кунда глобал тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солмоқда деб изоҳлади.

Эрон Ислом Республикаси президенти шунингдек миллий суверенитетини ҳурмат қилиш ва мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлашни Теҳрон давлати ташқи сиёсатининг асосий принсиплари эканлигига тўхталиб, шу доирада " Ягона Хитой" сиёсатини қўллаб-қувватлашни Эроннинг қатъий ва приспиал сиёчати де баҳолаи.

Эрон президенти Теҳроннинг Пекин билан халқаро ўзгаришлардан қатъий назар муносбатларини ҳар томонлама ривожлантириш қатъиятини таъкидлаб, минтақавий ва халқаро бошқарувининг тўғри модели сифатида суверен давлатларнинг миллий манфаталарига асосланган мустақил ҳамкорликни санаб ўтди ва вужудга келаётган халқаро тузумга адолат ҳукм суриши зарурлигини ҳам баён этиб, АҚШнинг дунёда совуқ уруш намунасини такрорлашга уринишини унинг заифлиги ва таназзулининг белгиси деб эълон қилди.

Эрон ислом республикаси президенти  бу суҳбатда санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларни кўриб чиқиб, АҚШ томони келишувни бузувчи давлат сифатида сиёсий қароорлар қабул қилиши ва бу давлатнинг Эрон ва уччинчи томонларга қарши ноқонуний санкцияларни бекор қилиши учну ҳаракат қилиши зарурлигини ҳам маълум қилди.

 ХХР президенти Си Цзинпин ҳам телефон орқали бу суҳбатда Эрон ва Хитойнинг халқаро майдондаги ҳамкрлигини икки давлатнинг минтақавий ва халқаро майдонида бир-бирининг позицияларини қўллаб-қувваталётганини юқори баҳолади. У шунингдек минтақавий барқарорликни сақлаш муҳимлигига ва бу орада Эроннинг конструктив ролига ишора қилиб Хитой давлати босим ва бир томонлама сиёсатга қарши эканлигини билдирди.

 

Ёрлиқ