сентябр 22, 2022 15:10 Asia/Tashkent
  • Муқаддас мудофаа ҳафталиги парадида Эрон армияси ва ислом инқилоби соқчилар корпусининг янги ҳарбий техникалари намойиш этилди
    Муқаддас мудофаа ҳафталиги парадида Эрон армияси ва ислом инқилоби соқчилар корпусининг янги ҳарбий техникалари намойиш этилди

Эрон Ислом республикаси армиясининг 4 -кучлари ва Ислом Инқилоби соқичар корпуси Муқаддас Мудофаа муносабатидаги парадда ўзларининг энг сўнги илғор ҳарбий техникаларни намойиш этдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Теҳрондаги Муқаддас мудофаа ҳафталигини улуғлаш маросими Эрон Ислом инқилобининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳарамлари яқинида   Эрон ислом республикаси армиясининг қуруқлик, ҳаво ҳужумига зид, ҳаво ва дениз кучлари иштирокида ўтказилди.

Эрон армияси қуруқликдаги кучларининг парадида Эронда ишлаб чиқарилган " Муҳожир 6", " Муҳожир 4", "Муҳожири навин", " Ясир", " Ораш", " Абобил 4" ва " Раъд 85" каби учувчисиз учоқлар ҳам намойш этилди. Бундан ташқари " Қоим 1" ва " Қоим 5" бомбалари ҳам намойиш этилди.

Бугун парад жараёнида илк бор  200 км масофани босиб ўтувчи " Хурдод 3" ҳаво мудофаа тизими ракеталари намунаси ҳам намойиш этилди. Бу тизимнинг аниқлаш масофаси 144 километр бўлиб бир вақтнинг ўзида 4 та нишонни нишонга олиши мумкин.

Ислом  Инқилоб соқчилар корпусининг Аэрокосмик кучларининг " Ривон" номли ер-ер баллистик ракетаси ҳам биринчи марта Имом Хумайний /р.а/ зиёратгоҳи яқинидаги парадда намойиш этилди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий ҳам бу маросим доирасида  Муқаддас мудофаа ҳафталиги муносабатида " Ризвон" ракеталари хусусида гапириб,мазкур ракета нуқтали ракета бўлиб, ўрта масофали ракета сифатида таснифланади деб эълон қилди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош Қўмондони ўз сўзларида бу илғор, баллистик ва нуқтали ракета бўлиб Ер атмосферасига товуш тезлигидан 8 баравар тезликда киради деб хулоса қилди.

Ёрлиқ