ноябр 08, 2016 19:38 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири   Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ, Ливан парламени раиси Набиҳ Берри, бу мамлакатнинг ҳозирги ишларига оид бош вазир Тамом Салом ва Ливаннинн янги давлатини ташкил этиш масъулиятига оид бош вазир Саъд Ҳаририйлар билан уч
    Эрон ташқи ишлар вазири Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ, Ливан парламени раиси Набиҳ Берри, бу мамлакатнинг ҳозирги ишларига оид бош вазир Тамом Салом ва Ливаннинн янги давлатини ташкил этиш масъулиятига оид бош вазир Саъд Ҳаририйлар билан уч

Эрон ташқи ишлар вазири Сурия ва Яман мамлакатларида бегуноҳ инсонларни оммавий қирғин этиш жараёнини зудлик билан тўхтатиш зарур деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон ташқи ишлар вазири   Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ, Ливан парламени раиси Набиҳ Берри, бу мамлакатнинг ҳозирги ишларига оид бош вазир Тамом Салом ва Ливаннинн янги давлатини ташкил этиш масъулиятига оид бош вазир Саъд Ҳаририйлар билан учрашганидан кейин мухбирлар билан суҳбатида  минтақа хусуан Сурия ва Яманда сиёсий бўҳронларни давом этаётганлигидан ташвишланиш билдириб, зудлик билан бу мамлакатлардаги хунрезликлар ва оммавий қирғинлар тўхтатилиши керак деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида  фақат сиёсий йўл билан Яман ва Сурия бўҳронларини ҳал этиш мумкинлигига тўхталиб, барча мамлакатлар минтақада тинчлик ва осоишаликни таъминлаш учун ҳисса қўшишлари лозим деб қўшимча қилди.